Цели и задачи музея

Музейнинг мақсад ва вазифалари
Музейнинг мақсади қуйидагилардан иборат:
- геологик тош материаллари фонди (тоғ жинслари, маъданлар, ярқирама (чақмоқ) тош хом ашёси, палеонтологик қолдиқлар ҳамда бошқа геологик намуналар)ни кенг аҳоли қатламларига таништириш мақсадида аниқлаш, йиғиш, ҳисобга олиш, тизимлаштириш, сақлаш ва тўлдириш;
- республиканинг бой ер ости хом ашё базаси, ер ости бойликлари ҳамда жонсиз табиат ёдгорликлари билан кенг аҳолини таништириш (давлат сири ҳисобланадиган маълумотлар бундан мустасно);
- ёш авлодни республика ҳудудининг геологик тузилишидан хабардор қилиш мақсадида илмий семинар, кўргазма ва тақдимот, конференция, симпозиум ҳамда олимпиядалар ўтказиш;
- маданий, маърифий, мавзули ва илмий - тадқиқот фаолиятини амалга ошириш;
- ер ости бойликлари ва геологик тузилишини, геологик жараёнлар моделини, ернинг пайдо бўлишини, тоғ-кон ишланмаларини кўрсата олувчи, бурғулаш ва бошқа геологик ишлаб чиқариш техникаларидан иборат геологик боғ-музейлар яратиш, қарамоғида тутиш ва фойдаланиш;
- «Ёш геолог» тўгаракларида ўқувчи ва талаба ёшларни геология фанига қизиқишларини уйғотиш ва тарбиялаш мақсадида геологик саёҳатлар, экскурсиялар ташкил қилиш;
- музей ашёлари, музей коллекцияларини эълон қилиш.
Музейнинг вазифалари:
- халқимизнинг бой маданий меросини, унинг инсоният тарихидаги ролини ҳаққоний ёритиш;
- сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳаларда мамлакатда эришилган ютуқларни кенг тарғиб этишга қаратилган музей экспозицияларини ташкил этиш;
- музей фондида сақланаётган халқимизнинг моддий ва маданий бойлиги ҳисобланган музей ашёлари ва музей коллекцияларини авайлаб-асраш, ўрганиш, бойитиб бориш, мамлакат фуқароларига намойиш этиш, дунё жамоатчилигига танитиш ва тарғиб этиш;
- музей ашёлари ва музей коллекцияларини илмий тадқиқ қилиш ишларини кучайтириш;
- тоғ жинслари, минерал ва маъданларни сақлаш, ҳисобга олиш ва тизимлаштириш асосида илмий-тадқиқот, мавзули ишларини олиб бориш;
- музей экспозицияларини ташкил этишда замонавий ахборот коммуникацион технологияларидан кенг фойдаланиш;
- чет эл музейлари билан кўргазмалар ташкил этиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш;
- музей геологик тош материаллари фондини келажак авлодга етказиш мақсадида геологик материалларнинг умрини узайтириш учун зарур шароитларни яратиш, илмий асосланган ва синовдан ўтган усуллар билан таъмирлаш ишларини олиб бориш;
- ёш авлодга экскурсия, илмий семинар, кўргазма ва тақдимот, конференция, симпозиум, олимпияда, геологик саёҳатлар уюштириш, буклет, проспект ва бошқа материалларни чоп эттириш;
- олий таълим муассасалари талабалари ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун минерология, петрография ва палеонтология бўйича назарий ва амалий машғулотлар ўтказиш;
- Ўзбекистон ҳудудининг геологик тузилиши ва ноёб геологик топилмаларни ўрганиш бўйича тадқиқотларни амалга ошириш;
- илмий – тадқиқот, мавзули ва музейга оид маърифий тадбирларни амалга ошириш;
- геологик боғ-музейлар яратиш, сақлаш, фойдаланиш ва ривожлантириш;
- музейда махсус геологик кафедралар ташкил этиш йўли билан таълим муассасаларида назарий ва амалий машғулотлар ўтказиш;
- корхона ва ташкилотлар, музейлар, галереялар, қўриқхоналар, олий таълим муассасалари, шунингдек, хорижий ташкилотлар билан тоғ жинслари, маъданлар, ярқирама (чақмоқ) тош хом ашёси, палеонтологик қолдиқлар ҳамда бошқа геологик намуналарни ўрганиш бўйича илмий-техникавий ва ижодий ҳамкорлик қилиш;
- музейга ишониб топширилган мулкни сақлаш ва авайлаб-асраш чораларини амалга ошириш.

(c) 2016-2017 Государственный Геологический музей

html counterсчетчик посетителей сайта